Imom Dorimiyning islom ilmlari rivojida tutgan o‘rni
Bugungi kunda buyuk allomalar merosini o‘rganish, umumbashariy madaniyat va sivilizatsiya, ilmu fan rivojiga qo‘shgan buyuk hissalarini tadqiq etishga alohida e’tibor berilmoqda.
O'zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
ABDUХAMIDOV MuхammadjonAbduхalim o‘g‘li O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)akademik1981@list.
ABDUХAMIDOV MuхammadjonAbduхalim o‘g‘li O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)
Аннотация. Мазкур мақолада мотуридийликтаълимоти асосида ақидага оид қабр азоби, мункар- накир саволи каби масалаларда ҳадислардан, хусусан, оҳодҳадисларданфойдаланишшартлари, уларниқўллашусуллари, буборадасалафуламоларнингқўйганталаблари, оҳодҳадисбилансобитбўлганмасалагаишонмаганларнингдаражалариҳамдаақидага оид масалада оҳод ҳадислардан фойдаланиб бўлмаслигини иддао қилувчи тоифаларнинг фикрлари вауларгараддиялартаҳлилиамалгаоширилган.
Калит сўзлар: ислом, ақида, Қуръон, ҳадис, оҳод ҳадис, мутавотир, қабр азоби, фосиқ, бидъат, ғайб.
Аннотация. В даннойстатье, наоснове учения матуридия, рассмотрены условия использования хадисов, особенно, в таких вопросах, как мучение в могиле и допрос мункар-накира в могиле и способы извлечения ответы на такие вопросы из этих хадисов, требования, поставленные учёными-предшественниками в этом отношении, положение тех, кто не верит в эти учения, установленный такими хадисами, и использование хадисов в вопросах, связанных с акидой. Анализ мнений и возражений против тех, кто отвергает использование ахад хадисов в решении таких вопросов.
Ключевые слова: ислам, акида, Коран, хадис, ахад хадис, мутаватир, могильное наказание (мучение), преступник, ересь, гайб (тайное, сокровенное).
Annotation. This article, based on the teachings of Maturidiyah, examines the conditions for the use of hadiths, especially ahad hadiths, in issues such as the punishment of the grave and the issue of munkar- nakir, methods of their application, the requirements of predecessor scholars in this regard, the level of those who do not believe in the issue, established by hadith,
and the use of hadith in matters relatedto aqidah. An analysis of opinions and objections to categories claiming that they do not exist has been carried out.
Key words: Islam, Aqida, Koran, Hadith, Ahad Hadith, Mutawatir, grave punishment, criminal, heresy, invisible.
Ақоид китобларида келадиган барча масалалар “ғайбиёт” дейилади. “Ғайбиёт” деганда ғойибда бўлган ва уни билиш, унга имон келтириш фақат ишончли “мутавотир” хабар билан бўладиган хабарлар тушунилади. Буларни билиш учун назар, ақл ва бошқа воситалар омил бўла олмайди. Булар бир қарашдайўқ, уларни кўриш, ушлаш, эшитиш ёки ҳис қилиш мумкин эмас. Улар ҳақидаги маълумотлар фақат Қуръон ва ҳадис орқали келган. Уларга имон келтириш ҳар бир мусулмон учун зарур [1:12].
Мутавотир хабарларнинг бошида Қуръон туради. Бу илоҳий китобда собит бўлган ҳар бир оят ўта ишончли равишда, мутавотир шаклда етиб келган. Қуръонда собит бўлган хабарни инкор қилган одам исломдан чиққан ҳисобланади.
Кейинги ўринда мутавотир ҳадислар туради. Буларда собит бўлган ҳақиқатларни инкор қилган шахс ҳам исломдан чиқади.
Баъзилар ақидада келган хабарларнинг ичида мутавотир эмаслари, оҳод деб аталадигани ҳам бор. Оҳод хабарлар билан эътиқод масалалари собит бўлмайди, деганларга қуйидагича жавоб бериш мумкин.
Муҳаққиқ уламолар таъкидлайдиларки, эътиқод масалалари қатъий ва мутавотир хабарлар билан собит бўлганидек, оҳод хабарлар билан ҳам собит бўлади.
Аммо, ҳукм жиҳатидан иккисининг орасида фарқ бор. Қуръонда қатъий собит бўлган ва ҳадисда мутавотир равишда келган эътиқод масалаларини инкор қилган шахс кофир бўлади. Оҳод ҳадислар билан собит бўлган эътиқодий масалаларни рад қилган одам эса, фосиқ бўлади [1:38].
Муҳаммад Абу Заҳра оҳод хабарлар билан эътиқод масалалари собит бўлишини салаф уламоларнинг сўзлари асосида исботлаган.
Муҳаммад Абу Заҳра аслида ақиданинг собит бўлиши фақат таъвилни қабул қилмайдиган Қуръоноятлари ва мутавотир
Islom tafakkuri (1-son) 2024 27
суннат билан бўлади. Оҳод хабарлар эса, уларни қабул қилиш вожиблигини таъкидлаш билан бирга, улар орқали ақида қатъий равишда собит бўлмаслигини айтиш керак. Мутавотир бўлмаган суннатдабаъзи ақидага оид масалалар зикр қилинган, улар қабул қилинади, рад қилинмайди. Аммо уни инкор қилганларни кофир дейилмайди, [7:64] – деган.
Салаф уламоларнинг барчаси: оҳод хабарлар ақидага ҳужжат сифатида қабул қилинади, уларнинг кўпи илми яқинни ифода қилади, – дейишган. Уларнинг сафида Ибн Салоҳ ва Ибн Касир ҳам бор [4:72].
Оҳод хабарларнинг бир нечасида бир масала зикр қилинади ва улар жамланиб “маънавий мутавотир” даражасини олади.
Баъзи тоифаларқабр азобини инкор қилиб “Нажм” сурасининг 28-оятида келтирилган:
وَمَالَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّ الظَّنَّ وَإِنَّالظَّنَّ لَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّشَيْئًا
“Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор билим (ҳужжат) йўқ. Улар фақат гумон (тахмин)га эргашадилар холос. Гумон эса асло ҳақиқат ўрнига ўтмас” [10:527] жумлаларини далил қилиб, қабр азоби оҳод ҳадис билан собит бўлган, у эса, гумонни билдиради, Қуръонда эса, гумон қораланган, – дейишган.
Ҳар бир илмнинг ўз истилоҳлари бўлгани каби, ақида илмининг ҳам ўз истилоҳлари бор. Унда мутавотирхабар билан собит бўлган масаланиилми яқин билан собит бўлди, – дейилади. Мутавотир хабар билан собит бўлмаган масалани “зонн” билан собит бўлди, – дейилади. Бу ердаги “зонн” биздаги гумон маъносини англатмайди. Балки илми яқин даражасида бўлмаган илм маъносини
англатади.
Энг муҳими, “зонн” билан “зонн”нинг фарқи бор. Оҳод хабар ақидада ҳужжат бўлмайди, деганларнинг “зонн” билан имом Бухорий, имом Муслим каби жумҳур уламолар тан олган имомлар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда нақл қилган “зонн”нинг, албатта, фарқи бўлади. Бу ҳақда Ибн Салоҳ “Муқаддима” номли китобида қуйидагиларни ёзади:
“Албатта, дастлаб ихтиёр қилган мазҳабимиз тўғри экани менга аён бўлди. Чунки, хатодан маъсум бўлган кимсанинг “зонн”и хато бўлмайди. Уммат эса, ўз ижмоъида хатодан маъсумдир” [4:114].
Бу ҳақда Абдураҳмон Ҳасан Ҳабаннакал Майдоний “ал-Ақидату-л-исламия ва усусуҳа” номли китобида қуйидагиларни ёзади:
“Баъзи оҳод ҳадислар ақоиддан бир қисмини ўз ичига олган. Уларни ислом уммати ўзининг аввалги асарларида ҳеч қандай инкорсиз қабул қилиб олган.Шу сабабдан ўша ҳадислар мутавотир мартабасига кўтарилган. Мусулмонлар уларнинг маъносини ҳеч бир инкорсиз қабул қилгани учун уларни “маънавий мутавотир” дейилади. У эса, лафзи мутавотир бўлган хабар ифода этган нарсанинг худди ўзини ифода этади”.
Ақоид илми олимлари, “Оҳод ҳадисларни ақидада ҳужжат қилиб бўлмайди” деганларни қаттиқ қоралашганини ҳам айтибўтиш лозим. Бунга мисол тариқасида “Талхиси шарҳи ақоиди Тоҳовия” китобидан иқтибос келтирилади:
“Муҳаммад (с.а.в)дан саҳиҳ йўл билан собит бўлган шаръий хабар ва баёнлар ҳаммаси ҳақ” [1: 41].
Исломда энг нозик масала эътиқод масаласи экани ҳаммага маълум. Айни ана шу эътибордан Аллоҳ ақиданинг жавҳарий – асл масалаларини, бошқача қилиб айтганда, рукнларини Қуръон орқали собит қилган. Чунки, бу соҳада бир сўз билан кишининг имони куфрга, жаннати дўзахга айланиши мумкин.
Шунинг учун ҳам, ақоид илми уламолари Қуръондан кейин иккинчи ўринда турадиган далил – ҳадисларни ақида бобида қандай далиллар сифатида қабул қилиш кераклиги ҳақида баҳс қилишган.
Демак, ақида собит бўлиши учун фақат мутавотир, яъни, ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаганкўп сондаги ровийлар ривоят қилган ҳадис олинади.
Лекин ақида бўйича келтирлган далилларга қаралса, кўп хабарлар оҳод ҳадислар билан собит бўлганини ҳам кўриш мумкин. Баъзи уламолар, оҳод ҳадис билан ақида собит бўлмайди, – дейишади. Аммо қабр азоби, Мункар-Накир саволи, сирот, тарози, шафоат каби ақида масалалари айнан оҳод ҳадислар билан собит бўлган.
Ислом ақидасининг асоси ҳисобланган, имон рукни бўлган,Аллоҳга, Муҳаммад (с.а.в) га, Қуръонга, Қиёмат кунига, фаришталарга, қазои қадар ва бошқа шунга ўхшаш “Диндан деб билиш зарур ҳисобланган” масалаларга имон келтирмаган одам бутунлай диндан чиқиб кофир бўладиган хабарларнинг собит бўлиши учун илми яқиний лозим. У эса, Қуръон кучидаги далилни тақозо қилади. Дарҳақиқат, мазкур хабарлар Қуръон билан собит бўлган. Бунга ҳеч ким ихтилоф қилмайди.
28 Islom tafakkuri (1-son) 2024
Лекин, оҳод ҳадис илми яқинийни ифода қиладими, деган тортишув натижаси кейинчалик баъзи ихтилофларга сабаб бўлди.
Ўша масалада, аҳл ас-сунна ва-л-жамоа уламолари оҳод ҳадис билан келган хабарни инкор қилган кишини имондан ажратадиган ақида собит бўлмайди, – дейганлар [1:58].
Шу билан бирга уламолар оҳод ҳадисда келган ҳукмга амал қилиш учун баъзи шартлар ҳам қўйишган. Жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйишган [9: 81].
Қолаверса, Абу Ҳурайраривоят қилган бу ҳадис насх қилинган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар тўрт қисмга бўлинади:
бериш, ота-онага оқ бўлиш, бировниноҳақдан ўлдириш каби ишларданқайтарувчи ҳадислар киради. Масалан,«Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақат ўзи рози бўлиб, берса ҳалол», мазмунидаги ҳадис “Нисо” сурасининг:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَ تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ
«Эй имон келтирганлар, мол- мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан еманг» [10:83] 29-оятини таъкидлаш учун келган. Шунингдек, «Хотинларга яхши муомалада бўлинг» ҳадиси ҳам “Нисо” сурасининг 19-оятини:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
«Улар билан тотув турмуш кечиринг» [10:80] оятини таъкидлаб келган.
Бу умумий ҳукм. «Бир аёлни унинг аммаси, холаси, ака-укасининг қизи, опа-синглисининг қизи устига никоҳлаб бўлмайди», – деган ҳадис мазкур умумий ҳукмни хоссатан ушбу тўрт тоифа аёлни мазкур қариндошлари устига кундош қилиб олиб бўлмаслигини билдиради [2:170-171].
Ҳадислар билан собит бўлган ақидалар. Қабр азоби ҳақлиги. Имом Бухорий ва Имом Муслим Оиша бинти Абу Бакрдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:
Бир яҳудий хотин Оиша бинти Абу Бакр ҳузуригакирди. Қабр азоби тўғрисида гапириб, Аллоҳ сени қабр азобидан асрасин, деди. Оиша Муҳаммад (с.а.в.)га яҳудий хотиндан қабр азоби тўғрисида эшитганларини айтиб,
Islom tafakkuri (1-son) 2024 29
унинг гапи тўғрими, – деб сўради. Муҳаммад (с.а.в.): “Ҳа, қабр азоби ҳақ”, – дедилар.Оиша: “Шундан кейин Муҳаммад(с.а.в.) қачон намоз ўқиганларини кўрсам, “қабр азобидан асра” – деб, Аллоҳдан паноҳ тилар эдилар”– деди [6].
Аҳмад ибн Ҳанбал Убай ибн Абдуллоҳдан қабр азоби тўғрисида сўради. У қабр азоби тўғрисида Муҳаммад (с.а.в.)дан кўп саҳиҳ ҳадислар ривоят қилган.Уларга ишониб, қабр азоби бор деб эътиқодқилинади. Зеро, “Ҳашр” сурасининг 7-оятида:
وَما آتَاكُم الرُسول فَخذُوهُ وَما نَهاكْم عْنهُ فَانتَهوا
“Пайғамбар сизга келтирган нарсани олинг, сизларни қайтарган нарсадан қайтинг” [10:546], – деган, деб жавоб берди. Шундан сўнг Имом Аҳмаддан қабр азоби тўғрисида сўрашганда, “Қабр азоби ҳақ, уни инкор қилганларадашган гумроҳ бўлиб, бошқаларни ҳам адаштиради”, – деди.
Имом Термизий Абу Саиддан ривоят қилган ҳадисда Муҳаммад (с.а.в.):
انما القبر روضة من رياض الجنة أو حفرة من حفر النار
“Албатта қабр кимгадир жаннат боғларидан бир боғ, кимгадир дўзах чоҳларидан бир чоҳ”, – деган. “Тоҳо” сурасининг 124-оятида:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
“Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса (кофир бўлса), бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёматкунида кўр ҳолдатирилтирурмиз» [10:230], – дейилади. Муҳаммад (с.а.в.): “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор, уни нажот берувчи сура дейилади. У Мулк сураси бўлиб, умматларимдан қайси бири уни ҳар кеча хуфтон намозидан кейин ўқиса, қабр азобидан сақланади”, – деганлар. Бу оят ва ҳадислардан қабр азоби ҳақ экани маълум бўлади. Шунинг учун аҳл ас-сунна ва-л-жамоа уламолари қабр азоби ҳақ эканига иттифоқ қилишган.
Қадарий ва муътазилийлар меърож воқеасини оҳод хабар билан собит бўлган, деган сабаб билан рад этишганида уларга қуйидагича раддия берилади: “Оҳод ҳадислар уч мартабада бўлади: Биринчиси – фақиҳлар оҳод ҳадислардан баъзиларига ишониб, билиттифоқ уни қабул қилган, мазкур ҳолатдаги оҳод ҳадис турли мажлисларда ровийларининг кўплиги боис мутавотир ҳадисга яқин бўлган машҳурлик даражасини [9:502] эгаллаган. Таниқли мутақаддим саҳобалардан бирортаси, уни инкор қилмаган. Натижада мазкурҳолатда оҳод ҳадис ижмо ўрнига ўтиб, илм (эътиқод
қилиш) ва амални вожиб қилади. Ким уни инкор қилса, фосиқ ва бидъатчи бўлади ҳамда унга таъзир ва зажр беришни вожиб этади. Баъзи фақиҳлармазкур ҳолатдаги оҳод ҳадисни инкор қилган киши кофир бўлади, дейди.
Иккинчиси – баъзи оҳод ҳадисларни инкор қилувчи фосиқ бўлади, лекин бидъатчи эмас.
Учинчиси – оҳод ҳадислардан баъзисини инкор қилувчи киши фосиқ ҳам, бидъатчи ҳам бўлмайди. Бунда меърож хусусидаги оҳод хабар машҳурлик даражасида бўлган. Буни инкор қилган киши кофир бўлмаса ҳам, бидъатчифосиққа айланади. Меърожнинг Байт ал-Мақдисгача бўлган қисмини инкор қилган киши кофир бўлишига ижмо қилинган” [3:113- 194].
Бундан маълум бўладики, мўътазилий, қадарий ёки ҳозирги даврдагибаъзи тоифалар оҳод ҳадислар собит бўлган барча эътиқодий масалаларни инкор қилиши тўғри эмас, балки уларнинг ҳар бирининг даража ва мартабасига қаралади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
I. – Б. 502.
30 Islom tafakkuri (1-son) 2024